Zotdor.uzЧорва бозори
Тез орада ишга тушади

Чорвани сотиш ва сотиб олиш

Ўзбекистоннинг исталган нуқтасидан — қорамол, қўй-эчки, от ва бошқа чорва моллари. Сотувчи ҳам, харидор ҳам бир жойда.

Платформа ишга тушганда биринчи бўлиб сизга хабар берамиз. Рақамингиз учинчи шахсга берилмайди.

Ҳозир чорва қандай сотилади?

Ўнлаб канал, битта қидирув йўқ

Керакли молни топиш учун 20 та Телеграм каналини қўлда кузатасиз. Эски эълонлар йўқолиб кетади.

Сотувчини текшириб бўлмайди

Видео бир хил, мол бошқа чиқади. Олдиндан тўлов қилиб алданганлар кўп.

Транспорт ва ҳужжат

Бошқа вилоятдан мол келтириш учун махсус транспорт ва ветеринар ҳужжат керак. Буни ҳеч ким ташкил қилиб бермайди.

Биз нима қиламиз

1

1. Битта жойда барча эълон

Зот, ёш, вазн, нарх ва вилоят бўйича қидиринг.

2

2. Текширилган сотувчи

Ҳар бир сотувчи рўйхатдан ўтади. Ким кимлиги маълум.

3

3. Етказиб бериш

Транспорт ва ветеринар ҳужжатни биз ташкил қиламиз.

Лойиҳани ким қуряпти?

Baxtiyor — Zotdor.uz asoschisi
M

Мен — Бахтиёр, Сурхондарёданман. Дастурчиман ва IT ўқув маркази асосчисиман. Чорва олди-соттисида одамлар алданаётганини кўриб, буни тартибга солиш учун платформа қуряпман.

Саволингиз бўлса — тўғридан-тўғри ёзинг:

💡Очиқ маълумот

Платформа ҳозир қурилмоқда. Биз аввал чорвадорлар билан гаплашиб, уларга керакли нарсани қуряпмиз — кейин ишга туширамиз. Рўйхатдан ўтганлар биринчи бўлиб кириш ҳуқуқини олади ва биринчи эълонини бепул жойлаштиради.

Рўйхатдан ўтинг

Платформа ишга тушганда биринчи бўлиб сизга хабар берамиз. Рақамингиз учинчи шахсга берилмайди.